Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Декабря 2014

26 ноябрдан буён пойтахтимизда “Competizione dell'Opera” ёш опера ижрочиларининг XIV халқаро танлови давом этмоқда. Мазкур фестивал иштирокчилари Австрия, Германия, Хитой, Корея Республикаси, Аргентина, Россия ва бошқа давлатлар, жумладан, мамлакатимизда ўтказилган минтақавий саралаш босқичларида танлаб олинган.

Ушбу нуфузли танловда навқирон ижрочиларимиз бир неча йилдан буён иштирок этиб келмоқда. 2012 йилда ўтказилган “Competizione dell’Opera” танловида юртимиздан дастлаб 27 ёшли вакилимиз – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри хонандаси Раҳим Мирзакамолов қатнашиб биринчи ўринни эгаллаганди. Таъкидлаш керакки, ўшанда танлов ташкилотчилари 2013 йилдан бошлаб Тошкентни номзодларни тинглаб кўриш бўйича саралаш босқичлари ўтказиладиган шаҳарлар рўйхатига киритди.

Дастлабки шундай саралаш босқичи 2013 йили пойтахтимизда бўлиб ўтган “Тошкент баҳори” учинчи халқаро опера ва балет санъати фестивали доирасида ўтказилганди. Фестивалнинг хорижий меҳмонлари ва жаҳон опера саҳналарида ижро этиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга иштирокчилар Ўзбекистонда кўплаб умидли ёш опера хонандалари вояга етаётганини таъкидлашганди. Масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рамиз Усмонов ушбу саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, Австриянинг Линц шаҳрида ўтказилган танловнинг финалида иккинчи ўринга сазовор бўлган.

Жорий йилда Тошкент Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўн тўртинчи марта ўтказилаётган “Competizione dell'Opera” танловига мезбонлик қилди. Танловда Осиё, Африка, Европа ва Лотин Америкасидан 60 дан зиёд ёш ижрочи иштирок этмоқда. Шу кунларда иккинчи ярим финал босқичи ниҳоясига етди. Унда 30 дан ортиқ халқаро иштирокчи, жумладан, Ўзбекистоннинг 10 вакили қатнашди. Уларнинг деярли ярми финал босқичида иштирок этиб, совринли ўринлар учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни “Competizione dell'Opera” фестивалида қатнашган истеъдодлар иштирокида гала-концерт ўтказилади.

Источник: не указано
Просмотров: 30
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech