Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Декабря 2014

Тошкентда «Competizione dell'Opera» опера ижрочиларининг XIV халқаро танлови давом этмоқда.

Ушбу танлов жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари опера хонандаларига итальян операсини ижро этиш бўйича ўз қобилиятини намойиш қилиш имконини бермоқда. Жорий йилда мазкур танлов Ўзбекистонда илк бор ўтказилмо›да. Бу мамлакатимизда санъат намояндалари, уларнинг юксак ижод чўққиларини забт этишини рағбатлантириш учун барча зарур шароит яратилганининг яна бир халқаро эътирофидир.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Австриядаги «Competizione dell'Opera» халқаро танлови ассоциацияси, «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чи›ариш бирлашмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда танловнинг Осиё, Европа, Австралия, Африка ва Жанубий Америкада ўтказилган саралаш босқичларида муваффақиятли қатнашган ёш опера ижрочилари иштирок этмоқда.

Танлов доирасида В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида мамлакатимиз вакилларини эшитиб кўриш бўйича саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Давлат консерваториясининг 40 дан зиёд талаба ва битирувчиси, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг хонанда ҳамда стажёрлари ХХ асргача яратилган опера асарларини итальян тилида ижро этиш бўйича ўз истеъдодини намойиш қилди.

Источник: не указано
Просмотров: 12
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech