Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27 Декабря 2014

Ижод аҳли ҳамиша бир оғиз рағбатдан, эътибору эътирофдан боши осмонга етади. Руҳияти ўсиб, юксак асарлар яратишга куч-қувват топади. Агар бундай эътибор элу юртнинг “Эътироф”и бўлса, ижодкорлар кўнглидаги қувончу ифтихорни сўз билан ифодалаш имконсиз.

Кеча Пойтахтимизнинг “Истиқлол” саройида маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳаларда йил давомида муваффақиятли фаолият олиб борган юртдошларимизга “Эътироф – 2014” миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган тадбирга маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, кино, театр, мусиқа ва рақс, тасвирий санъат соҳаси фидойилари, кенг жамоатчилик вакиллари, устоз-мураббийлар, талабалар таклиф этилди.

Якунига етиб бораётган 2014 йилда мамлакатимизда санъат ва спорт соҳасида эътирофга лойиқ ютуқлар қўлга киритилганини тақдирлаш маросимида номлари алоҳида тилга олинган юртдошларимиз фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Хуллас, жорий йилда қуйидаги ижодкорлар ҳамда саҳна ва экран санъати намуналари мукофотларга муносиб топилдилар:

“Йилнинг энг яхши спектакли” – “Ойдин” Сурхондарё вилоят мусиқали драма теари

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” – Лола Элтоева

“Йилнинг энг яхши театр актёри” – Умирбай Қосимбетов

“Йилнинг энг яхши фильми” – “Геолог”

“Йилнинг энг яхши киноактёри” – Мирза Азизов

“Йилнинг энг яхши киноактрисаси” – Асал Шодиева

“Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши” – Жолдасбек Қуттымуратов

“Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” – Одилбек Матчанов

“Йилнинг энг яхши рассоми” – Валерий Енин

“Йилнинг спорт маликаси” – Жамила Раҳматова Осиё ўйинлари чемпиони

“Йилнинг энг яхши спортчиси” – Бегзод Абдураҳмонов Осиё ўйинлари чемпиони

“Йилнинг энг яхши мураббийси” – Александр Ким

“Эътироф-хотира” йўналишида “Хизматлари учун” – Мирзоҳид Раҳимов

“Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти” – Дилдора Мардиева “Тошкент” телерадиоканали

“Йилнинг энг яхши телерадиобошловчиси” – Шунқор Чориев “Ўзбекистон” телерадиоканали

“Йилнинг энг яхши телелойиҳаси” – “Имкон-шоу” “Ёшлар” телерадиоканали

“Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси” – “Кун тафсилоти” ЎзЭОАВМА

“Эътироф-эъзоз” йўналишида – Камолиддин Раҳматов

“Йилнинг энг яхши балетмейстери” – Рушана Султонова

“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” – Шодиёра Омонова

“Йилнинг энг яхши бастакори” – Мусахон Нурматов

“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар ижрочиси” – Илёс Арабов

“Йилнинг энг фаол гуруҳи, ансамбли, оркестри” – “Шарқ” гуруҳи

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” – Муниса Ризаева

“Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” – Улуғбек Раҳматуллаев

Etirof3.jpg

“Эътироф - 2014” миллий мукофотига сазовор бўлган юртдошларимиз тимсолида мамлакатимизда маданият, санъат, спорт, театр, оммавий ахборот воситалари соҳаларида фаолият юритаётган кўплаб ижодкорларга яна бир бор юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатилди. Ишонамизки, бугунги рағбат эртанги улкан муваффақиятларга қанот бўлади.

Etirof1.jpg

Источник: не указано
Просмотров: 6
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech