Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Февраля 2015
Шундай қўшиқлар борки, уларда юрт тарихи, халқ менталитети, миллат ифтихори мужассам бўлади. Бундай тароналарни тинглаганда кўнгиллар нур, юракларга ғурур тўлади. Яқинда Ёшлар маданият ва санъат марказида бўлиб ўтган “Нима қилдик Ватан учун?” номли концерт дастурида ана шундай қўшиқлар янгради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур концертда Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Зулайхо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Тоҳир Содиқов, Самандар Ҳамроқулов, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Турдиев, Сардор Раҳимхон, Юлдуз Турдиева, Дилноза Исмияминова, Махсет Утемуратов, “Ниҳол” мукофоти лауреатлари Зиёда Қобулова, Улуғбек Раҳматуллаев, Машҳурбек Раимжонов, Шаҳноза Отабоева, Мадина Мумтоз, Адҳам Солиев, “Дурдона” гуруҳи ҳамда таниқли хонандалар Шаҳзода, Шоҳруххон, Дилдора Ниёзова, Рухшона Маҳмудова, Фарҳод ва Ширин, “Диёр” гуруҳи иштирок этди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги “Улуғимсан, Ватаним” қўшиғини каттаю кичик биргаликда куйлади.

Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ўтказилган “Мана мен” танлови ғолиблари ҳам концертда машҳур санъаткорлар билан бир сафда қўшиқлар айтишди.

Концертда бошловчилари Самандар Ҳамроқулов, Дилноза Исмияминова, Сардор Раҳимхон ва Мадина Мумтоз ёшларга юртимиз тарихи, табиати, конституциямиз борасидаги саволлар билан мурожаат этиб, тўғри жавоб берганларга сара китоблар совға қилинди.
Источник: не указано
Просмотров: 23
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech