Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Февраля 2015
Ҳар йили 9 феврал мамлакатимизда Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун сифатида катта байрам қилинади. Муҳтарам Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида қайд этганларидек, бирор бир ўзбек йўқки, Навоийни билмаса, фахрланмаса. Президентимиз Навоий ҳазратларини “Ул зотни авлиё десак, авлиёлар авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирлар мутафаккири, шоир десак, шоирлар султонидир” дея улуғлаганлар. Ушбу юксак таърифлардан ҳам кўриниб турибдики, Навоий бобомиз таваллуд топган кунни маънавият-маърифат айёми сифатида ҳар қанча байрам қилсак арзийди.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги муносабати билан таниқли шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, устоз санъаткорлар ҳамда ёш истеъдодли хонандалар иштирокида “Навосоз улуснинг навобахши бўл” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Самимий кечган давра суҳбатида Миллий эстрадани ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши Раиси, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо юртимизда навоийхонлик кечалари ўтизилишининг мақсади, моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Абиётшунос олимлар Отабек Жўрабоев ҳамда Олимжон Давлатовларнинг Алишер Навоий шахсияти, шеърияти ҳақида таъсирчан фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Айниқса, мутафаккир бобомизнинг санъат аҳлига ҳомийлик қилгани ва мусиқага муносабати борасидаги маълумотлар ёш хонандаларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Санъатколар Навоий бобомиз ғазаллари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар. Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуд Тожибоевнинг Навоий меросини ўрганиш борасидаги тавсиялари ҳам йиғилганларга манзур бўлди.
Анжуман якунида шу каби маърифий тадбирлар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида мунтазам ўтказилишига келишиб олинди
Источник: Матбуот хизмати
Просмотров: 8
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech