Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Января 2017

Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – Бош директор Ф.Джураев, Бирлашма ҳамда Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялари ва технологиялари вазирлиги қошидаги Электрон Ҳукумат маркази департамент мудири И.Насруллаев,  ҳудудий бўлинма директорлари иштирок этдилар.

Йиғилишда дастлаб “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2017 йилнинг устувор вазифалари, амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, концерт-томоша фаолиятини лицензиялашнинг амалдаги ҳолати таҳлили, Бирлашма ҳудудий бўлинмалари директорларининг  ўз зиммаларига олган мажбуриятлари ижроси, концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, нотижорат мақсадларда ташкил этиладиган тадбирларга бир марталик рухсатнома бериш ҳолати, Бирлашма тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маърузалар тингланди.

Шунингдек, Бирлашмада Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар, вилоятларда электрон ҳужжат алмашинувида юзага келган жиддий камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Источник: не указано
Просмотров: 503
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech