Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2 Мая 2016
Сурхондарё вилоятида "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари старт олди.
Жорий йилнинг 2 май куни 86 нафар таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, "Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музробот, Жарқўрғон туманларидаги 55 та умумтаълим мактабларида, 15 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, Термиз давлат университети ҳамда Термиз шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ташриф буюриб, 23 минг 889 нафар ўқувчи ёшлар билан учрашдилар.
photo_2016-05-02_21-12-44.jpg

photo_2016-05-02_21-12-50.jpg

photo_2016-05-02_21-14-19.jpg

photo_2016-05-02_21-12-15.jpg

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, эстрада хонандалари ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, "жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бердилар ҳамда яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.


Источник: не указано
Просмотров: 25
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech