Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Января 2015

Куни кеча пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда аскар ва сержантлар, курсантлар, офицерлар, генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тантанада

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ватан ҳимоячиларига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қ.Бердиев ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбари табригида таъкидлаганидек, армияда хизмат қилиш ёш авлодимиз учун алоҳида маъно-мазмунга эга бўлиб, унинг нуфузи тобора ортиб бормоқда. Бундай хизматнинг жозибадорлиги фақат яратиб берилаётган имтиёзлар ва ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ва моддий жиҳатдан юқори даражада таъминлангани билангина боғлиқ эмас, албатта. Бу, авваламбор, армия ёш авлодимиз учун ҳақиқатан ҳам мардлик ва мустаҳкам иродани, юксак ватанпарварлик туйғусини, Ватанимизга севги ва садоқат ҳисларини тарбиялайдиган ҳаёт мактабига айлангани билан изоҳланади.

Мустақиллик йилларида ҳар томонлама тайёргарликка эга ва армияда чиниқиш мактабини ўтаган, ҳар қандай фурсатда Ватан ҳимояси учун тайёр бўлган бутун бир авлод вояга етди ва мустаҳкам оёққа турди, деб ғурур ва ифтихор билан таъкидлашимиз мумкин.

Бу йил Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда “Ватан – улуғ, бурчим муқаддас!” шиори остида нишонланмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 12 январда қабул қилинган фармонига мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Йиғилишда уларга Ватанимизнинг ана шу юксак мукофотлари топширилди.

rasm.png

Шунингдек, “Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси”, “Энг илғор Сержантлар тайёрлаш мактаби”, “Энг илғор мудофаа ишлари бошқармаси” танлови ғолиблари эълон қилиниб, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Тантанали маросим якунида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари иштирокида катта байрам концерти намойиш этилди.

Источник: не указано
Просмотров: 8
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech