Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Января 2015
Хабарингиз бор 29-30 январь кунлари пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида илк бор “Йил қўшиғи” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Шу муносабат билан кеча Ёшлар маданият ва санъат марказида тақдирлаш маросими ижодий гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Унда тадбир ва концерт дастури сценарийси, қўшиқлар кетма-кетлиги, бошловчилар чиқишлари, номзодларга бериладиган статуэтка каби масалалар муҳокама этилди. Дастурдан асосан айнан 2014 йилда яратилган сара қўшиқлар ўрин олишига алоҳида эътибор қаратилди.
“Йил қўшиғи” тақдирлаш маросими юртимиз санъат аҳлига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлиб, жорий йилдан бошлаб мунтазам равишда ўтказилиши белгиланган. Келгусида тадбир ижодий гуруҳи юртимиздаги турли радиостанциялар ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда ҳар ойнинг энг яхши қўшиғини аниқлаб боради ва йил якунидаги тақдирлаш маросимида ўша тароналар ижодкорлари иштирок этади.



Источник: Матбуот хизмати
Просмотров: 6
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech