Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Февраля 2015

Хабарингиз бор кейинги йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан жонли ижрони кенг тарғиб қилиш мақсадида қатор ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, мамлакатимизда концерт-томоша фаолияти билан шуғилланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома – лицензия олиш истагида бўлганларга 2014 йилнинг май ойидан бошлаб Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи олдида жонли ижрода ўз имкониятини намоён қилиш талаби қўйилди. Эндиликда ана шу талабни бажара олганларгагина лицензия берилади.

Шунингдек, жонли ижрода концерт намойиш этмоқчи бўлган санъаткорлар ҳам моддий қўллаб қувватланмоқда.

“Ўзбекнаво”дан жонли ижро тарғиби борасида яна бир катта лойиҳа –“Madaniyat va ma’rifat” телеканали билан ҳамкорликда жонли ижро асосида “Эстрададан мақомгача” номли телетанлов ўтказилади. Ҳозирда илк иштирокчилар “Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев бошчилигидаги “Сато” гуруҳи билан ҳамкорликда тайёргарлик олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Тўлқин Жабборов ҳамда “Ниҳол” мукофоти лауреатлари Малика Эгамбердиева, Машҳур Раимжонов, Гуласал Абдуллаева, Умида Хўжаева каби истеъдодли хонандалар айни кунларда халқ қўшиқларини маромига етказиб ижро этишга жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар. Тайёргарлик жараёни ва мазкур танлов шартлари ҳақида эртага батафсил маълумот берамиз.

Источник: не указано
Просмотров: 38
icon-instagram.png icon-facebook.png
Created with Snap
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech