Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси фаолияти ҳақида

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги “Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 272-сон қарорига асосан “Ўзбекнаво” гастроль-концерт бирлашмаси негизида ташкил этилган.

Мазкур қарор тасдиқланган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Низомига асосан Бирлашма Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг қарор ва тавсиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмаларига, Бирлашма Низомига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади, ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ҳисобот беради.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси эстрада санъатини ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ижодий ишларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий мақсад ҳамда вазифаларини бевосита амалга оширувчи, хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи ишчи органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2164-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 196-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини юритиш ҳамда Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизматини кўрсатиш фаолияти ҳуқуқини берувчи лецензиялар 2014 йил 1 июндан бошлаб бекор қилиниб, уларнинг бир-бирига қўшилиши орқали Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ягона лицензия жорий этилган.

Концерт-томоша фаолияти соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 12-14 йил аввал қабул қилиниб, йиллар давомида бир неча бор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги, қатор тартиб ва низомлар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар даражасида тасдиқланганлиги, натижада соҳага доир ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор жиддий масалалар йиғилиб қолганлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ижрочиларга қўйиладиган мезон ва малака талаблари белгиланди, лицензия талаб ва шартлари кучайтирилди, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш хизмат кўрсатишда ижрочиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конкретлаштирилди.

Қарор билан концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун бир маротабалик гувоҳнома ўрнига рухсатнома жорий этилди. Аввал фақатгина тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун гувоҳнома берилган бўлса, энди нотижорат мақсадларда ўтказиладиган тадбирларнинг ҳам сценарийлари ва дастурлари мутахассислар томонидан ўрганилиб, бепул равишда рухсатномалар бериш белгиланган.

O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

"O`zbeknavo" estrada birlashmasi


Birlashma respublikada estrada madaniyatini yuksaltirish, estrada san`ati namoyondalarining ijodiy imkoniyatlarini kengaytirish, estrada sahnalaridan foydalanishni yaxshilash, madaniy, ishlab chiqarish, ilmiy, iqtisodiy va ijtimoiy rivojlanish uchun kuch va mablag`larini birlashtirish maqsadida tashkil etilgan.

O`zbeknavo estrada birlashmasi tuzilmasi (PDF, 110KB)
  • Bosh direktor
    • Bosh direktor o`rinbosari
    • Kengash
    • Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari faoliyatini rivojlantirish va matbuot bo`limi
    • Iqtisodiyot va buxgalteriya hisobi boshqarmasi
    • Kadrlar bo`limi
    • Maxsus ruxsatnoma berruvchi tashkiliy boshqarma
    • Konsert-tomosha faoliyatini tashkil etish boshqarmasi
    • Moddiy ta`minot bo'limi
    • Shartmona asosida
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech