Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармасининг вазифалари

Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси марказий аппаратининг таркибий тузилмасидир.

  • Яккахон эстрада хонандалари ва ижодий жамоаларнинг концертларини ташкил этилишида Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятига доир ҳуқуқий мажбуриятлар ва талабларга риоя этилишини назорат қилади; 
  • “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси бериш тартиби”га асосан бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини расмийлаштириш билан боғлиқ ишларни амалга оширади; 
  • Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма билан ҳамкорликда гастроль-концерт фаолияти билан лицензиясиз шуғулланилишини олдини олиш ҳамда концерт дастурларини Қонун талаблари ва тасдиқланган сценарийга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш мақсадида концерт-томоша ўтаётган жойларда рейдлар ўтказади; 
  • Эстрада хонандалари ва концерт ташкилотчилари билан концерт-томошаларни ташкил этиш борасида қонун талаблари доирасида суҳбатлар ташкил этади; 
  • Ҳукумат томонидан тасдиқланган тадбирларда санъаткорларнинг иштирокини таъминлайди, уларни республика ва хорижий танловлар, фестивалларга тавсия этади; 
  • Янги йил байрами, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик байрами, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, Конституция куни каби давлат тадбирларига бағишланган концерт дастурларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади ҳамда хонандаларнинг репертуарларидан жой олган энг сара қўшиқларни тавсия этади; 
  • Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан яқин мулоқот ўрнатади, ўзбек миллий эстрада санъатининг ривожи, шунингдек, яккахон концерт дастурлари ва гала-концертлар хусусида таҳлилий тақризлар эълон қилиб боради; 
Эстрада санъати ривожига муносиб ҳисса кўшиб келаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига тавсия этиш учун Бирлашма раҳбариятига таклиф киритади;
  • Хорижий давлатларнинг концертлар ташкил этишдаги тажрибаларини ўрганади, таҳлил қилади ва зарур бўлса унинг ижобий томонларидан фойдаланишни йўлга қўяди; 
  • Ёш истеъдодларнинг овоз ва ижро маҳоратларини ўрганиб чиқиб, улар билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўяди, фестиваль, кўрик-танлов ва турли тадбирларда иштирок этиши учун тавсия беради, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган тартиб асосида имтиёзли лицензия берилиши юзасидан Бирлашма раҳбариятига таклиф киритади; 
  • ҳар бир ижодкорнинг репертуаридан халқимизнинг ўлмас анъаналари ва қадриятларини улуғловчи, Ватанга, она заминга бўлган меҳр муҳаббат, садоқат туйғуларини ифодаловчи, миллий оҳангларга йўғрилган бадиий жиҳатдан етук асарлар жой олишини кўзда тутиб, ҳар уч ойда хонандалар, бастакорлар, шоирлар билан давра суҳбатларини ташкиллаштиради; 
  • Санъаткорларнинг репертуарларидан ўрин олган қўшиқларни жамлайди, ўрганади, таҳлил қилади ва қўшиқлар фонотекасини ташкил этади.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси ходимларининг

ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Бошқарма бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 29 июнь "Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 285-сон қарорига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси бериш тартиби”га асосан Бирлашмага тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини расмийлаштириб беради;

  • концерт-томоша ўтказиш учун бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси берилгач тадбир ҳақидаги рекламаларни телевидение, радиоэфирлар ҳамда афиша ва банерлар орқали берилиши устидан назорат олиб боради; 
Бошқарманинг иш режаларини тузиш, ҳисоботлар тайёрлашга раҳбарлик қилади;
  • “Эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган санъаткорларни хориж давлатларига чиқиш тартиби”га асосан Ўзбекистонлик санъаткорларни хорижга чиқишларини мувофиқлаштиради; 
  • Эстрада хонандалари ва гуруҳларининг концертларини ташкил этилишида Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятига доир ҳуқуқий мажбуриятлар ва талабларга риоя этилишини назорат қилади; 
  • Эстрада хонандалари ва концерт ташкилотчилари билан концерт-томошаларни қонун талаблари доирасида, ўрнатилган тартиб асосида ташкил этиш борасида суҳбатлар ташкил этади; 
  • Хорижий давлатларининг концертлар ташкил этишдаги тажрибаларини ўрганади, таҳлил қилади ва зарур бўлса унинг ижобий томонларидан фойдаланишни йўлга қўяди; 
  • Турли тадбирларда санъаткорларнинг иштирокини таъминлайди, уларни республика ва хорижий танловлар, фестивалларга тавсия этади; 
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўтказилиши режалаштирилган концерт-томоша дастурлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этади; 
  • Эстрада санъати ривожига муносиб ҳисса кўшиб келаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига тавсия этиш учун Бирлашма раҳбариятига таклиф киритади; 
  • Бирлашма раҳбариятига Бошқарма фаолиятини тартибга солувчи ҳамда ваколати доирасидаги бошқа масалалар хусусидаги ҳужжатларнинг лойиҳаларини тақдим этади; 
Бошқарма ходимларининг хизмат вазифалари ўз вақтида тўлалигича бажарилишини назорат қилади ва ходимлар ўртасида вазифаларни белгилайди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси бериш тартиби”га асосан Бирлашмага тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ тақдим этилган дастур сценарийси ва хонандалар репертуарини ўрганади ва хулосалар беради;

Бошқарманинг иш режаларини ва ҳисоботларни тайёрлашда Бошқарма бошлиғига ҳисобот беради.

  • Бошлиқ хизмат сафари ва меҳнат таътилида бўлганда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси бериш тартиби”га асосан Бирлашмага тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини расмийлаштириб беради; 
  • Ёш истеъдодларнинг овоз ва ижро маҳоратларини ўрганиб чиқиб, улар билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўяди, фестиваль, кўрик-танлов ва турли тадбирларда иштирок этиши учун тавсиялар беради, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган тартиб асосида имтиёзли лицензия берилиши юзасидан Бошқарма бошлиғи билан биргаликда Бирлашма раҳбариятига таклиф киритади; 
  • Ташкил қилинган фонотекани бойитиб бориш мақсадида ҳар ойда хонандаларнинг репертуарларидан ўрин олган янги қўшиқларни жамлаб боради; 
  • Хар бир ижодкорнинг репертуаридан халқимизнинг ўлмас анъаналари ва қадриятларини улуғловчи, Ватанга, она заминга бўлган меҳр муҳаббат, садоқат туйғуларини ифодаловчи, миллий оҳангларга йўғрилган бадиий жиҳатдан етук асарлар жой олишини кўзда тутиб, ҳар уч ойда хонандалар, бастакорлар, шоирлар билан давра суҳбатларини ташкиллаштиради;
  • Янги йил байрами, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик байрами, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, Конституция қабул қилинган кун каби давлат тадбирларига бағишланган концерт дастурларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади ҳамда хонандаларнинг репертуарларидан жой олган энг сара қўшиқларни тавсия этади;
  • Байрам концерт томошаларига эстрада хонандаларининг репертуаридан ўрин олган янги ва мавзубоп қўшиқларни саралаб дастурга тавсия этади ҳамда байрам саналарини нишонлашга доир тематик концертларнинг дастур лойиҳаларини ишлаб чиқади; 
  • Миллий минталитетимизга ёт бўлган ҳолатларни олдини олиш мақсадида Давлат ва нодавлат телерадиоканаллар орқали эфирига узатилаётган мазмунан саёз, бадиий жиҳатдан бўш қўшиқлар мониторинги ўтказади ва таҳлил қилиб боради;

Концерт-томоша фаолияти бўйича етакчи мутахассис

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси бериш тартиби”га асосан Бирлашмага тақдим этилган ҳужжатларни жамлайди ва Эксперт комиссияси муҳокамасига киритади;

  • Берилган бир марталик гувоҳномалар реестрини юритади; 
  • Бошқарманинг барча ҳужжатлари ва ҳисоботлари Бошлиқ томонидан ёки у бўлмаганда бошқарма бошлиғи ўринбосарига тақдим этади; 
  • концерт-томоша фаолияти мобайнида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш чораларини кўради; 
  • Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма билан ҳамкорликда гастроль-концерт фаолияти билан лицензиясиз шуғулланилишини олдини олиш ҳамда концерт дастурларини Қонун талаблари ва тасдиқланган сценарийга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш мақсадида концерт-томоша ўтаётган жойларда рейдлар ўтказиш бўйича таклиф тайёрлайди ҳамда ижросини амалга оширади; 
  • Концерт-томошани ташкил этишда бир марталик гувоҳномада кўрсатилган талабларнинг бузилиши аниқланса концертни тўхтатиш ёки бошқа муддатга кўчириш тўғрисида Бирлашма раҳбариятига таклиф киритади; 
  • Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан яқин мулоқот ўрнатади, ўзбек миллий эстрада санъатининг ривожи, шунингдек, яккахон концерт дастурлари ва гала-концертлар хусусида таҳлилий тақризлар эълон қилиб боради; 
  • Худудий бўлимлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиб, уларга концерт-томоша тадбирларини ташкил этишда ўрнатилган тартибда амалий ёрдам кўрсатади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech