Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

”ЎЗБЕКНАВО”ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИДА

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ

ЯГОНА ТЕЛЕФОН

ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ

ТАРТИБИ

1. Хизматнинг таърифи (паспорт)

1.1. Хизмат номи

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш.

1.2. Хизмат натижалари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона телефон орқали келиб тушган шикоят, ариза ва таклифларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш.

1.3. Хизмат кўрсатиш органлари ва бланк олиш жойлари

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси.

Мурожаатлар (ариза, таклиф ва шикоят) алоҳида шаклга эга эмас.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) Қонуни.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Низоми

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) Қонунига мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

1.6. Сўров бериш муддати

Шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 18:00 гача

Тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача

1.7. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф Бирлашмага келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

1.8. Мурожаатларни кўрмай қолдириш

Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

1.9. Тасдиқ бериш муддати

Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди.

2. Хизматдан фойдаланувчиларни хабардор қилиш

2.1. Ахборот таркиби ва ҳажми

Тақдим этилган маълумотлар ҳамда мурожаатлар таркиби ва ҳажмини этиборга олган ҳолда кўриб чиқиб белгиланади

2.2. Кенг миқёсда хабардор қилиш

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг www.uzbeknavo.uz расмий сайтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ягона телефон орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш хисоблагичи бўлимида эълон қилинади.

2.3. Сўров бўйича хабардор қилиш

Ҳизмат ягона телефон орқали соат 9:00 дан 18:00 (тушлик вақти 13:00 дан 14:00)гача хизматдан фойдаланиш бўйича ҳар қандай катта ҳажмдаги аниқ ахборот берилишини талаб қилмайдиган савол юзасидан оғзаки маслаҳат (5 дақиқадан ортиқ эмас) олиш.

2.4. Хизмат кўрсатиш жойи ҳақида хабардор қилиш

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 100000, Навоий кўчаси, 2 уй.

2.5. Фойдаланиладиган ҳужжат бланклари (шакллар)

Жисмоний ва юридик шахслардан ягона телефон орқали шикоят, ариза ва таклифларини қабул қилинади (ариза, таклиф ва шикоят учун алоҳида шакл мавжуд эмас).

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 18:00 гача

Тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача

3.2. Кутиш шартлари

Ушбу тартибнинг 1.7. бандида келтирилган муддатлар талаб этилади.

4. Хизмат кўрсатиш тартиби

4.1. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар

- Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг телефон рақами, фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

- Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, телефон рақами, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак

(Эслатма: Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади).

4.2. Хизмат ҳақи

Хизмат бепул амалга оширилади.

4.3. Давлат хизматни кўрсатиш босқичлари ва ички идоравий жараёнлар

Бирлашманинг www.uzbeknavo.uz сайтига кириб ариза, таклиф ва шикоят қолдириш учун ягона мурожаатлар (0371) 234-24-28 телефон рақамига қўнғироқ қилиш лозим:

- ягона мурожаатлар телефони орқали жавоб берувчи масъул ҳодим томонидан ариза, таклиф ва шикоятлар рўйхатга олинади;

- тўпланган мурожаатлар шу куни республика бошқарув раисининг биринчи ўринбосарига танишиш учун киритилади;

- республика бошқарув раисининг биринчи ўринбосаридан ижро учун бошқарув масъул ходимларига Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни асосида ўрганиб чиқиб тегишли чора кўриш учун тақсимланади;

- ариза, таклиф ва шикоятлар ўрганилиб тегишли чоралар қўлланилгандан сўнг мурожаат этувчининг хоҳишига кўра яшаш манзилига ёзма шаклда ёки электрон почта манзили орқали жавоб етказилади.

4.5. Рад этиш асослари

- Ушбу тартибнинг 4.1. бандида келтирилган бандлар тўлиқ келтирилмаган ҳолда;

- ягона мурожаатлар телефони орқали жавоб берувчи масъул ҳодимга ва бошқа шахсларга нисбатан хақоратли, тухмат, беадаб сўзлар билан мурожаат этса.

- бир хил мазмундаги ноаниқ мурожаат қайта қайта келганда;

- мурожаат ўрганиб унга қарор чиқарилган бўлса.

5. Сифат таъминоти

5.1. Сифат параметрлари

Хизмат кўрсатиш сифати кўрсатиладиган хизматлар учун ўрнатилган тартибга тўлиқ жавоб беради.

5.2. Хизмат сифати устидан шикоят қилиш тартиби

Бирлашма масъул ҳодимлари томонидан сифатсиз кўрсатилган хизмат ёки хизмат кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар учун бирлашманинг расмий www.uzbeknavo.uz сайтидаги қайта алоқа шакли орқали шикоят билдириш мумкин.

(Эслатма) Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг

5-боб. 28-моддаси. келтирилган Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек

туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган

тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Lex.uz шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41 ва 43-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139, 140 ва 144-моддалари.

”O'zbeknavo”estrada birlashmasida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini yagona telefon orqali qabul qilish va ko'rib chiqish tartibi
Yuklab olish
Hajmi: 57.50 KB



Kommentariylar (0)
Kommentariylar yo’q
Faqatgina ro’yxatga olingan foydalanubchilar izoh qoldirishlari mumkin.
Kiring , marhamat.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech