Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2017 йилнинг 3 август куни Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлкатимизнинг бир гуруҳ ижодкор зиёлилилари вакиллари билан бўлган учрашувида санъат ва маданият, адабиёт соҳасига катта эътибор қаратиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган бир қатор муҳим таклиф ва кўрсатмалар берди. Жумладан, миллий эстрада қўшиқчилик санъати олдида турган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳам бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. “Ўзбеконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Ўзбекистон халқ артистлари Клубини ташкил этиш фикри ўртага ташланди. Ушбу таклифдан келиб чиқиб, ижодий учрашувдан сўнг “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида халқ артистлари клуби ташкил этилди. Биринчи галда Клуб Низоми ишлаб чиқилиб, Низомда халқ артистлари клубининг мақсади ва вазифалари белгиланди. Клубнинг иш фаолияти борасида бугунги кунгача бир неча бор йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. Бунда клуб раиси Ўзбекистон халқ артисти Фарруз Зокиров бошчилигида халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар ва ёш эстрада хонандалари иштирок этишяпти. Низомда белгиланганидек, ҳар бир халқ артисти ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги мусиқа ва санъат мактабларида, коллеж ва лицейларда маҳорат дарсларини олиб боряптилар. У ерлардаги соҳага оид муаммо ва камчиликларни ўрганиб, мусиқа мактабларида таҳсил олаётган ёшлар орасидан истеъдодлиларини топиб, уларга кўмак бериш, ҳар ойда икки маротаба мастер класс (маҳорат дарслари)ни ўташ каби вазифаларни бажаришга бел боғлаганлар. Январь ойининг чоршанба ва жума кунлари “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари О.Назарбеков бошчилигида клуб аъзоларининг йиғилишлари бўлиб ўтяпти. Бунда клуб аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича қилинаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб келяптилар. Ўтказилаётган йиғилишлар ҳақида Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасида маълумот ва хабарлар эълон қилинмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech