Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27 Yanvar 2018

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ва Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган “Бухоро жилолари” миллий рақс ижрочиларининг Республика кўрик-танлови ўз ниҳоясига етди. Юртимизда илк бор ўтказилган кўрик танловнинг нуфузли хайъат аъзолари 100 дан ортиқ яккахон раққос ва раққосалар, профессионал рақс жамоалари орасидан энг катта маҳоратга ва истеъдодга эга бўлган ёш ижодкорларни кўрикдан ўтказиб, Бухоро рақс санъатининг ёрқин юлдузларини кашф этдилар. Энг ёш рақоса Ширин Жалилова “Мавриги” асосида яратилган рақс композисиясини намойиш этиб танловнинг мутлоқ ғолиби сифтида тан олинди ва 1-даражали дипломга ҳамда пул мукофотига сазовор бўлди. Оммавий рақс номинациясида 1-даражали дипломга Бухоро вилоятининг “Бухоро мавжлари” рақс ансамбли  сазовор бўлди. Иккинчи даражали дипломларга “Ўзбекистон” ва “Тошкент зеболари” эга бўлдилар. Регина Исмоилова, Тигран Абдуллаев ҳамда Шерзод Кенжабоевлар эса якка рақс композитцияларида ўз маҳоратлари билан иккинчи ўрин совринини қўлга киритилар. Учинчи ўрин мукофотлари 3 та рақс жамоаси - “Тамонно” (Самарқанд вилояти), “Навруз” (Тошкент шаҳри) ансамбилари ва Навоий вилояти Санъат колежжининг бир гуруҳ истеъдодли раққосаларига топширилди. Феруза Саримсоқова, Алина Бабешко, Ситора Зияевалар эса якка раққосалар йўналишида учта учунчи ўринларни қўлга киритилар. Юртимизнинг энг истеъдодли балетмейстерлар сифатида Суннат Каримов, Ҳумора Ихтиярова ва Саломат Раҳмоновалар эътироф этилдилар.

Танловнинг истеъдодли иштирокчиларига “Ўзбекконцерт” давлат массасасининг рағбатлантирувчи дипломлар ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзбекконцерт” давлат массасасининг директори Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳоров ғолибларга мукофатларни топширар экан: – “Ўзбек рақс санъати бугун янгиланишда. Ёш истеъдодли раққос ва раққосалар, бадиий жамоалар ўз маҳоратлари ва истеъдодлари билан Республика кўрик танловини миллий рақс санъатининг тантанасига айлантириб, Миллий рақс санъатининг келажагини аниқ белгилаб бердилар. Бугун рақс санъати ҳақиқий изланувчан ижодкорлар қўлида. Биз барча – барчангизга каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламиз. Йўлингиз ва ижодингиз ёрқин бўлсин...”- дея самимий қутлади.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 472
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech