Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Yanvar 2018

Маълумки, кейинги йилларда давлатимиз томонидан маънавият ва маърифат,  маданият ва санъат соҳасига, айниқса, миллий эстрада қўшиқчилик соҳасига жуда катта эътибор қаратиляпти. Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиеёвнинг 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилар вакиллари  билан бўлган учрашуви ҳам  катта тарихий воқеа бўлди десак янглишмаймиз.

 Ўтган 2017 йилнинг ўзида маданият ва санъат соҳасига доир 12 тадан зиёд ҳукумат Қарорлари эълон қилинди.  Бу қарорлар заминида маданиятимиз ва санъатимизни юксалтириш, халқимизнинг руҳий маънавий дунёсини бойитиш, ёшларимизни миллий мумтоз санъатимиз дурдонаналари билан яқиндан таништириш, уларнинг маънавий дунёсига салбий таъсир кўрсатадиган, миллий менталитетимизга ёт, бегона бўлган оҳанглардан сақлаб қолиш, устоз шогирд анъаналарини тиклаш ва бошқа долзарб вазифалар ўз тажассумини топган. Гарчи бугунги кунда маданиятмиз ва санъатмиз ривожи учун бир қанча бундай қарорлар эълон қилинган бўлсада,  биз  берилган имкониятлардан тўғри ва оқилона, самарали фойдалана олмаяпмиз. Белгиланган муҳим вазифалар, ечимини кутаётган муаммолар етарли.

Жорий йилнинг 16 январь куни, “Туркистон” санъат саройида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиллик анжуман ташкил этилди.

  Йиллик ҳисобот анжуманида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис сенати аъзоси Иқбол Мирзаалиев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков,  “Ўзбекконцерт”  давлат муассасаси директори О.Абдуқаххоровлар ўз маърузаларида  маданият ва санъатимиз соҳасида 2017 йилда амалга оширган ишлар ҳамда 2018 йилда кўзда тутилган истиқболли режалар  ва бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида фикрлар билдиришади. Анжуманда  белгиланган вазифалардан оқилона фойдалана олмаётганимиз учун   бадиий кенгаш тартибини 30 фоизга ўзгартиришга қарор қилинди,  эфирга узатилаётган видеоклип ва қўшиқлар савиясини баҳолаш мақсадида ҳулоса берувчи Бадиий Кенгаш тузилиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, хонандаларнинг хорижга чиқиши ва у ерда концерт дастурини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш каби бошқа масалалар ҳам ўртага ташланди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 175
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech