Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Yanvar 2018

    Пойтахтимизнинг марказий майдонларида Янги йил томошалари қизғин давом этмоқда. Ёқимли ва шўх мусиқа садолари янграб, болажонларнинг севимли қаҳрамонлари образлари барчага яхши кайфият улашмоқда. Турли театр ижодий жамоалари томонидан намойиш этилаётган спектакллар катта-ю кичикни бефарқ қолдирмаётганига гувоҳ бўласиз. Ранг-баранг аттракционлар ва ўйин қурилмалари кичкинтойлар билан гавжум.

     Хусусан, Чилонзор туманидаги Алгоритм даҳасидаги "Roison Electronics" корхонаси олди майдони, Шайхонтоҳур туманидаги “Локомотив-Анҳор”, Хадра майдонлари байрамона безатилган, ташриф буюрувчилар ниҳоятда кўп. Таниқли эстрада юлдузларининг бетакрор образлари яратилган бўлиб, уларнинг чиқишлари барчага манзур бўлмоқда.

Manba: madaniyat.uz
Ko'rishlar: 260
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech