Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Fevral 2015
Фарғона вилоятида янги бунёд этилган минг ўринга эга Санъат саройида 19 феврал куни бўлиб ўтган “Нима қилдик Ватан учун?” фестивалида Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳсин Мўминов, “Ниҳол” муокофоти лауреатлари Зиёда Қобулова, Шаҳло Рустамова, таниқли хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Жаҳонгир Фозилжоновлар иштирок этишди. Она Ватанимизнинг бебаҳо неъматлари, халқимизга хос эзгу фазилатлар мадҳ этилган қўшиқларни каттаю кичик жўр бўлиб куйлади.
Фестивалдан кейин санъаткорлар Фарғона шаҳридаги 4- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мастер класс ўтказишди. Мазкур маскандаги истеъдодли ўғил-қизлар мамлакатимиз ва хориждаги қатор танловларда ғолиб бўлишган. Самимий суҳбат, қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтган ижодий учрашув санъатга ихлосманд ёшларни улкан ютуқларга чорлади.
Бир сўз билан айтганда, “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси санъаткорлари иштирокида Фарғонада бўлиб ўтган тадбирлар унутилмас таассуротларга бой бўлди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 511
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech