Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Sentyabr 2019
Қўқонда тонг. Бугун қуёш ҳам бу ҳудудга ўзгача меҳр билан нур сочаётгандек. Эрталабдан кўчаларга чиққан хорижий меҳмонлар қўлларида ўз давлатларини, ҳунармандлар ва маҳаллий аҳоли эса Ўзбекистон байроғини тутганча тантанали юришни бошлади. Яъни халқаро илмий-амалий фестиваль қатнашчиларининг тантанали юришлари (парад-шествие) Худоёрхон ўрдаси майдонидан марказ йўналишида ҳаракатланмоқда. Унда қизиқчилар, жарчилар ва хон сарой аёнлари либосидаги актёрлар жамоаси иштирокчиларда ўзгача кайфият, кўтаринкилик бағишламоқда. Худоёрхон ўрдаси жойлашган майдондаги Ҳунармандлар шаҳарчаси Халқ сайллари, қўғирчоқбозлик, дорбозлар фольклор жамоалари, вилоятлар маданият бошқармалари тайёрланган концерт дастурлари билан ўзгача қиёфа касб этмоқда. Юришдан кейин барча иштирокчилар Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича Президенти Кадда Кадуми хонимнинг китоби тақдимотига йиғилишади. 

photo5462903890765785891.jpg

Бугун ўз ишининг моҳир усталари ўз қўли билан амалий санъат буюмлари ясашни истаганларга маҳорат сабоқлари намойиши ва тренинг ўтказади. Бунда Худоёрхон ўрдаси жойлашган майдондаги ҳунармандлар шаҳарчаси Риштон, Ғиждувон, Ургут, Тошкент, Каттабоғ, Мадир, Самарқанд, Андижон, Ғурумсарой, Шаҳрисабз кулолчилик мактаблари намоёндалари иштирок этади. Кун давомида фестиваль иштирокчиларини Фарғона вилоятининг диққатга сазовор қадимий ва замонавий масканларига сайёҳат кутмоқда. 

photo5463315675050257134.jpg

Мисол учун, Марғилон шаҳрига, Саид Аҳмадхўжа эшон мадрасасида жойлашган Ҳунармандлар маркази, Ёдгорлик корхонаси ҳамда кандакор Абдулҳамид Мадалиев, тўқувчи Расулжон Мирзаҳмедов ва Абдунаби Тоштемиров устахоналарига саёҳат шулар сирасидан. Мадрасаи Мир, Хўжахон қози, Хазиний маданий мерос объектлари Рассомчилик ва миниатюра мактаблари намоёндалари маҳорат сабоқлари намойиши ва тренинглар кўпчилик учун унутилмас таассуротлар қолдирса, ажаб эмас. Фестиваль иштирокчилари учун ош танлови ўтказиш ҳам режалаштирилган. 

 Сайёра ШОЕВА, ЎзА
Manba: uza.uz
Ko'rishlar: 36
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech