Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 May 2018

Ҳукуматимиз томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилишаётганлиги, ёш хонандалар ва айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилаётганлиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб қолаётганлиги шунингдек, миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратилиб, эфирга узатилаётганлиги кескин танқид қилинган.

Жорий йил 31 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида  “Санъаткор одоби: Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясидаги ўрни” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишга Муассасанинг масъул ходимлари томонидан лицензиатлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санджар Рахимов (Сардор Рахимхон), “Ниҳол” мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова, эстрада хонандалари Аслбек Негматов ва Тохир Усмоновлар телефон орқали огоҳлантирилишига қарамасдан асоссиз келмаганликлари аниқланди.

Бу орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини қўпол равишда буздилар. Шунингдек, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг   37-бандига асосланиб юқорида қайд этилган санъаткорларнинг лицензиялари жорий йилнинг 31 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қиламиз.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 468
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech