Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Aprel 2018
Бугунги кунда маданиятга, манавиятига салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқ видеоклиплар жамиятимизда йўқ деб айта олмаймиз. Савиясиз, қўшиқ матнида маъно-мазмун бўлмаган, видеоклиплари миллийликга зид бўлган қўшиқларни назоратга олиш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 15:00да Бадиий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқларига тасвирга олган видеоклиплари кўриб чиқилди. Улардан Элмурод Собиржонов “Севдим”, Бехруз Тохиров “Келинг дема”, Сардор Бекмуродов “Болага китоб беринг” деб номланган хонандалар қўшиқларга тасвирга олинган видеоклипларни кенгаш аъзолари томонидан таъкидланган камчиликларни тўғрилаб, ОАВ орқали эфирга узатишга тавсия берилди. 
20180420_153044.jpg
Фарҳод Саидовнинг “Жимир-жимир” ҳамда Ситора Фармонованинг “Чаманда гул” деб номланган қўшиқларининг матни савияси паст бўлганлиги боис, рад этилди. Ушбу хонандаларга қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплардаги қўшиқ матнини шоирларга кўрсатиб қайта тўғрилаш, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланиб, ушбу видеоклипларни Бадиий Кенгашга қайта топширилиши борасида тавсия этилди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 415
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech