Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Avgust 2018

Навоий Шаҳрининг "Ёшлар" спорт мажмуасида “Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ҳайрия концерт бўлиб ўтди.

Ёзнинг сўнгги кунлари Навоий шаҳрининг "Ёшлар" спорт мажмуасида “Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ҳайрия концерт бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, қатор ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур ҳайрия концертида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан 12500 нафарга яқин томошабинлар иштирок этишди.

Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Фармонов, Дилноза Исмияминова таниқли эстрада хонандалари Гули Асалхўжаева, Баҳриддин Зухриддинов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори , Шерзод Давронов ҳамда вилоятимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада санъаткорлари ижросида жаранг сочган қўшиқлар қалбларни қувонч, нурга тўлдирди.

Ҳаяжон, таассурот, ёрқин рангларга бой концерт дастурида ижро этилган Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи дилбар наволар, дилтортар рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият ҳадя этди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 148
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech