Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Oktyabr 2019
Маълумки, бугунги кунда “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” юртимиз бўйлаб болалар мусиқа ва санъат мактабларида маҳорат сабоқлари ва ижодий учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Мазкур маҳорат сабоқлари орқали ёш авлод қалбида эзгу ғояларни камол топтириш, ёшларнинг санъатга нисбатан бадиий-савиясини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат руҳида камол топтириш, уларни комил инсон сифатида тарбиялашга ҳисса қўшиш каби масалаларга эътибор қаратилмоқда.  

5.jpg

Шунингдек, “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” аъзолари юртимиздаги нуфузли байрамлар, давлат тадбирларида фаол иштирок этишиб, миллий ва замонавий қўшиқчилик санъати, опера ҳамда рақс йўналишларида яратилган ўз ижод намуналари билан халқимизни хурсанд қилишмоқда. “Кўнгил туҳфаси” номли концерт дастури эса “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” аъзоларининг халқимиз олдидаги бир ижодий ҳисоботи сифатида ташкил этилди. Унда ёш хонандаларга ҳам навбат берилгани, клуб фаолиятидаги ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашнинг амалий ифодаси бўлди, десак муболаға эмас. 

4.jpg

Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтган мазкур дастурда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Хайрулла Лутфуллаев, Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Замира Суюнова, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Маҳмуд Номозов, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Равшан Комилов ва ёш хонандалар иштирок этишди. 

8.jpg

Янги ва қадрли қўшиқлар уйғунлигида ўтган мусиқий дастур томошабинлар учун завқли таассуротлар улашди. Ёш ва катта авлод вакиллари жам бўлган мазкур концертда ҳар ким ўзи мухлис бўлган санъаткоридан қўшиқлар тинглади ва мазза қилиб рақсларга тушди. Мазкур дастур нафақат мухлисларга балки санъаткорларнинг ўзига ҳам зўр қувонч улашди.

7.jpg


3.jpg


2.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 51
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech