Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Sentyabr 2018
photo_2018-09-01_19-01-50.jpg
"Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят аҳли ва шахарга ташриф буюрган меҳмонлар шарафига байрам сайли тариқасида жорий йилнинг 31 август кунидан 2 август кунига қадар Урганч шахар “Амир Темур” номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида жойлашган Ёшлар маркази биноси олдида ҳар куни эрталаб соат 11.00 дан 13.00 га қадар ҳамда қечқурун 18.00 дан 20.00 га қадар белгиланган режа асосида маданий концерт дастури намойиш этишди.
photo_2018-09-03_12-53-28.jpg
photo_2018-09-01_19-02-11.jpg
Шунингдек, белгиланган режа асосида 1 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг йигирма етти йиллик байрамига  бағишлаб маданият ва истироҳат боғига ташриф буюрган юртимиз аҳли эътиборига “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими ёш ва истеъдодли хонандаларидан Матназар Озодов, Рахматжон Қурбонов, Шухрат Абдуллаев,  Казбек Рўзметов ва  Мухаммад Абдлуллаевлар ижросида ватанни, мустақилликни мадх этувчи ҳамда байрамона хуш кайфият улашувчи шўх тароналар намойиш этилди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 39
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech