Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2 Iyun 2018

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.

Бугун "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ҳодимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

photo_2018-06-02_23-36-39.jpg

photo_2018-06-02_23-36-55.jpg

Тадбир Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассасанинг эсдалик совғалари топширилди.

photo_2018-06-02_23-36-01.jpg

 photo_2018-06-02_23-36-13.jpg

photo_2018-06-02_23-35-52.jpg

Тадбир йиғилганларга бирдек манзур бўлди ва барчада илиқ таассурот қолдирди. Қишлоқ аҳолиси тадбир ташкилотчиларига ўз минаддорчилигини билдиришди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат.


Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 254
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech