Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Iyun 2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекконцерт” ДМ Сурхондарё вилояти бўлими хонандалари ва санъатга қизиқувчи ёшлар ўртасида “Ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Денов туманида футбол бўйича мусобақа ўтказилди. Унда туманлардан ташриф буюрган 8 та жамоа иштирок этди.  

photo_2019-05-29_14-39-27.jpg

Муросасиз кечган баҳсларда Денов тумани жамоаси финалда Ангор тумани жамоасини мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди. Мусобақа сўнггида “Ўзбекконцерт” ДМ Сурхондарё вилояти бўлими директори в.в.б Искандар Темиров сўзга чиқиб, бу каби мусобақалар, тадбирлар ва турли кўрик-танловлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга доимий равишда ўтказилиб турилишини маълум қилди ва ғолиб жамоага “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси логотипи туширилган махсус кубокни топширди.

photo_2019-05-29_14-38-51.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 128
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech