Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Mart 2019
Жорий йилнинг 9 март куни Тошкент шаҳрида “Яшил ташаббус” акция-фестивали старт олди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган мазкур акция-фестивали март ойининг охирига қадар давом этиши режалаштирилган. Ушбу экологик фестиваль доирасида 409 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган. Унда иштирок этишни истовчи ҳар бир киши пойтахтни яшиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин, дея маълумот бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Бунда иштирокчилар ҳар бир туманда махсус пунктларга мурожаат қилиб, у ердан дарахт кўчатлари олишлари ва уларни белгиланган бўш ҳудудларга ёки ўз ҳовлиларига ўтқазишлари мумкин. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари ва бир гуруҳ санъаткорлар ҳам мазкур акцияни қўллаб-қувватлаган ҳолда унда иштирок этишди ва пойтахт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшишди. 

photo_2019-03-09_12-07-02.jpg


photo_2019-03-09_12-17-25.jpg


photo_2019-03-09_12-23-02.jpg

 Шунингдек, фестивалда кўнгиллилар, маҳаллалар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам иштирок этмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади – Тошкент экологиясини яхшилашга ҳисса қўшишдир.

photo_2019-03-09_11-40-49.jpg

photo_2019-03-09_12-07-35.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 115
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech