Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Fevral 2018
1.jpg

Жорий йилнинг  16 февраль куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий кенгаши ўз ишини бошлади.  Бадиий кенгашни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, миллий эстрада қўшиқчилик санъатида ижод қилаётган хонандалар, ижрочи ёшлар фаолиятига амалий ёрдам бериш,  ижодий ишларига ҳар томомнлама кўмаклашиш, қўшиқлар ва уларга ишланаётган видеоклипларнинг ғоявий-бадиий жиҳатдан савиясини ошириш ва кенг оммага тарғиб қилишдан иборатдир. Бадиий кенгашга тақдим этилаётган видеоклипларда миллий қадриятларимизга, шарқона одоб ахлоқимизга, анъана ва урф одатларимизга мутлақо зид, бегона бўлган ғоялар, спиртли ичимликлар тарғиботи, қонли террористик ҳаракатлар ва уруш, қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар, ярим яланғоч кийиниш, хосхоналарда  ёнбошлаб қўшиқ куйлаш ҳолатлари, беҳаёликни ташвиқ қилувчи хатти-ҳаракатлар ва ёшларда шаҳвоний ҳирс уйғотувчи тасвир ва ҳолатларнинг акс этмаслиги жоиздир. Шу маънода  ишланаётган видеоклиплар сценарийси, унинг ғоявий бадиий жиҳати, қўшиқларнинг шеъри, унинг мазмун моҳияти  кенгашда кўриб, ўрганиб чиқилиши кўзда тутилди. Кенгашга тақдим этилган видеоклипларнинг ҳар бири Бадиий кенгаш аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади, (бунда қўшиқ шеъри, унинг мазмун моҳияти, мусиқаси, видеоклипнинг ғоявий бадиий савияси) муҳокама қилинади ва кенгаш  хулосасидан келиб чиқиб бир қарорга келинади. Талабга жавоб берадиган, мазмун моҳиятан пишиқ видеоклиплар  кенг оммага тақдим этилишига рухсат берилади ёйинки, кенгашдан қайтган клиплар эса қайта ишланиши, камчиликларини бартараф этиш учун ижрочи хонандаларга тавсия ва кўрсатмалар берилади. Бу эса хонандалар ижодига ўз ижобий таъсирини кўрсатиши табиий. Мақсад эса – битта. Халқимиз, хусусан ўсиб келаётган ёшларимизнинг маънавий олами, эстетик дидини юксалтириш, мусиқий саводхонлигини ошириш, эзгу ғояларга йўғрилган халқона ва шарқона одоб аҳлоқимизга синггадиган мақбул видеоклиплар  яратиш, эстрада қўшиқчилик санъати олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

15 февралга қадар муассасага 17 нафар хонандалар ўз ижод намуналарини,  видеоклипларини ижодий кўмаклашувчи Бадиий кенгаш гуруҳи аъзоларининг хулосасини олиш ва кўриб чиқиш учун тақдим этишди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 356
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech