Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Aprel 2019
Бугун яъни 25 апрель куни ўзбек санъаткорлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари иштирокида “Хотира — абадий, қадр — муқаддас” номи остида “Шараф тасмаси” тарғиботи бошланди... 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилаётган мазкур тадбирдан мақсад унутилмас сана учун ҳақиқий ўзбекона тимсолни тарғиб қилишдир. 

photo_2019-04-25_13-14-51.jpg

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи биноси ҳамда муаззам “Халқлар дўстлиги” саройи олдида тарғибот тадбирлари ўтказилди. “Шараф тасмаси” бу ўз навбатида Ватан учун жон фидо қилган инсонлар хотирасига ҳурмат ҳамда Иккинчи жаҳон урушининг бугун ҳаёт бўлган барча иштирокчиларидан ифтихор ҳиссини ифодалайди. Бундан ташқари давлатимиз байроғи рамзидаги мазкур тимсол ёш авлод учун юксак ватанпарварлик намунасига ҳам айланиб бормоқда! 

photo_2019-04-25_14-55-56.jpg

Тарғибот тадбирларида санъаткорлар, хонандалар фаол иштирок этишмоқда.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 611
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech