Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Sentyabr 2019
Жорий йилнинг 31 август куни Наманган вилоятида катта тантана, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги кенг нишонланди. Байрамга ташриф буюрган санъаткорлар ўзларининг куй-қўшиқлари билан Наманган аҳлига байрамона кайфият бағишладилар. 

Наманган1.jpg


Наманган6.jpg


Наманган4.jpg


1 сентябрь куни эса 21:00да Мустақиллик байрами муносабати билан Наманган шаҳрида тантаналарнинг ёрқин томошаси — катта байрам мушакбозлиги уюштирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам салютига Наманган аҳлининг катта қисми жонли гувоҳ бўлишини таъминлаш учун мушакбозлик “Афсоналар водийси” боғида ўтказилди. Наманган осмони узра Истиқлол байрами шарафига ёғду сочган фейерверкларни томоша қилиш учун кўплаб ҳамюртларимиз йиғилишди. 

Наманаган7.jpg

Байрам шукуҳини, халқнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик, давом этаётган Мустақиллик байрами тантаналарининг бир қисмига айланди. Кеча давомида маданият бошқармаси ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастурлари йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 33
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech