Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 May 2019
Жорий йилнинг 7 май куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Алоқачилар куни” муносабати билан байрам дастури ташкил этилди. Унда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ҳамда “Ўзбектелеком” АК Навоий вилояти филиали мутасаддилари иштирок этишиб, бир қатор ташкилот ходимларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширдилар. Концерт дастурида Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамда “Ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлимлари хонандалари, “Фарҳод” маданият саройининг рақс жамоалари, шунингдек, “Ниҳол” мукофоти совриндори Фаррух Баҳроновлар ижросидаги куй-қўшиқлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.

photo_2019-05-07_13-22-51.jpg

photo_2019-05-07_15-18-30.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 33
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech