Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Iyun 2019
Жорий йилнинг 30 июнь куни Сирдарё вилоятида “Ёшлар куни” кенг нишонланди. Жами 34 та йўналиш бўйича вилоят марказида ўтказилган тадбирларга “Ўзбекконцерт” ДМ Сирдарё вилояти бўлими томонидан ҳам муносиб ҳисса қўшилди. 

photo_2019-07-01_17-04-10.jpg

Гулистон шаҳрида жойлашган Тўра Сулаймон номидаги амфитеатрда бўлиб ўтган байрам дастурида эса вилоят санъаткорлари Иброҳим Қурбонов, Ҳилола Қурбонова, Ўткир Исоқов, Ўктам Исоқов, Шаҳноза Холиқова, Хуршид Зиёдов, Умида Мамадкаримова, Жасмина Усмонова, ёш ижодкор Бекзод Эргашев ҳамда “Империал” шоу гуруҳи фаол қатнашишиб, ёшларга унутилмас таассуротларни тақдим этишди.  

photo_2019-07-01_17-04-53.jpg

Айниқса, концерт дастурида таниқли хонанда Тоҳир Усмоновнинг чиқиши ёшларга ажойиб кайфият улашди.  

photo_2019-07-01_17-04-39.jpg

Шуни айтиш мумкинки, амфитеатрда санъат аҳли иштирокида ўтган мазкур байрам тадбири катта шодиёнага айланиб, кўнгилларга қувонч улашди.

photo_2019-07-01_17-04-51.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 54
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech