Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Avgust 2018

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, ватандошларимизни янги марралар сари руҳлантириш, биз учун энг улуғ, энг азиз Мустақиллик байрами бу йил ўзгача шукуҳ билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган  байрам тантаналари Қарши шаҳридаги марказий амфитеатрда нишонланди. 

 

    Байрам дастурида жаҳон аҳлини ҳақли равишда ҳайратда қолдираётган демократик давлат, фуқаролик жамиятини барпо этиш ва ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олиш йўлидаги улуғвор ўзгаришлар, маърифат ва маданиятимиз, ёшлар тарбияси, халқимизнинг тафаккуридаги оламшумул янгиланишлар, мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб бергани, юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга чирой очиб, тобора обод ва гўзал бўлиб бораётгани, янги авлодни тарбиялаш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишларнинг моҳияти “Ёшлик бахтимиз”  композицияси ҳамда юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаёт, Ватанимизнинг азиз ва ягона, ҳаммамиз учун жонажонлиги мустақил юртимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча инсонларни эркин ва озод ҳаёт қуриш йўлида бирлаштираётган, эзгу ишларга сафарбар этиладиган буюк ҳаётбахш куч эканлигини очиб берадиган саҳнавий кўринишларда намойиш этилди. 

 

 

    Мазкур байрам дастурида Тошкент шаҳридан хонандалар Мухлис Бердиев, Мақсуд Жобборов, Хуршид Хамидов ва “Ўзбекистон” рақс ансамбли ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ижодкорлари, М.Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театри актёрлари, вилоят қўғирчоқ театри, Академик халқ бадиий жамоалари, вилоят ашула ва рақс ансамбли, “Ўзбекконцерт”ДМ вилоят бўлими хонандалари, Қарши шаҳар маданият бўлими қошидаги  “Насаф” ва “Ойдиной” фольклор-этнографик халқ жамоалари, “Насаф гўзаллари” рақс ансамбли, Қарши шаҳар 1-сон ҳамда 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, ЖҒМҲО га қарашли ҳарбий оркестри, Қарши санъат, маданият ва туризм, тиббиёт, педагогика, банк, Олимпия заҳиралари коллежлари, Нуристон академик лицейи, Қарши шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 11, 26 ва 43-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, “Юлдузча” болалар боғчаси тарбияланувчилари иштирок этдилар. 

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 154
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech