Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Aprel 2019
Жорий йилнинг 10 апрель куни Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчаси бўйлаб вилоят ҳокимлиги биносидан “Ватанпарварлар боғи” ҳудудигача бўлган масофада “Амир Темур издошлари марафони” ўтказилди. Маълумотларга қараганда, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган марафонда ҳудудда фаолият олиб бораётган барча ташкилот, корхоналар раҳбарлари ва ишчи ходимлари, халқ таълими ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ташкилот ходимлари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, уй бекалари, нуронийлар, фахрийлар иштирок этишган. 

photo_2019-04-11_11-10-17.jpg

Марафон иштирокчиларини тақдирлаш маросимида “Ўзбекконцерт” ДМ Қашқадарё вилоят бўлими эстрада хонандалари Илҳом Сиддиқов, Руслан Рўзиев, Лазиз Турдихўжаевлар ҳам иштирок этишиб, ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан тадбир қатнашчиларининг кайфиятини янада кўтаришга ҳиссаларини қўшишди.

photo_2019-04-11_11-10-17 (2).jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 133
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech