Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Iyul 2019
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш тўғрисидаги №260-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши, вилоят Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказидаги амфитеатрларда ҳамда 30 июнь куни мазкур тадбирларнинг якунига бағишлаб Урганч шаҳар марказидаги “Авесто” боғ мажмуаси амфитеатрида якуний гала-концерт ўтказилди. 

photo_2019-07-01_16-40-13.jpg

Концерт дастурида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими хонандаларидан “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Муродбек Қиличев, Жайҳун Матмуратов, эстрада хонандалари Наврўз Собиров, Отабек Юсупов, Хуршида Ишниязова, Қаҳрамон Рўзметов, Суннат Салаев, Юлдуз Жуманиёзова, Камрон Сабуровлар ҳамда раққоса қизлар жамоаси иштирок этишиб, ўзларининг она ватан, ёшлик, гўзалликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари ва рақслари билан барчани хушнуд этишди.

photo_2019-07-01_16-41-19.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 49
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech