Барча хонандалар диққатига!
17 Mart 2018
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ижрочи-жисмоний ва ижодий жамоа-юридик шахслар томонидан белгиланган тартибда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасидан бериладиган лицензия асосида амалга ошириш талаб этилади. Ушбу фаолият билан лицензиясиз фаолият юритаётганлар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сонли қарори