Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Iyul 2019
Маълумки, жорий йилнинг 29 июль – 1 август кунлари Беларусь Республикасининг Минск ва Бобруйск шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда иштирок этиш учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров ва “Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш ва ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Музаффар Сайфуллаевлар ҳам 29 июль куни Минск шаҳрига ташриф буюришди.  

photo_2019-07-29_22-26-48 (2).jpg

Тадбир доирасида, 29 июль куни Минск шаҳридаги Свердлов ва Кирова кўчалари кесишмасидаги сайилгоҳда буюк аллома, сўз мулкининг султони Алишер Навоий бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир маданиятлараро муносабатларнинг янги тарихидаги улкан воқелик бўлди. Боиси, шу кунгача бу ерда бирорта шарқ мутафаккирига бу қадар юксак эҳтиром кўрсатилмаган. Ушбу бюст Беларусь Республикасида шарқ адабиётининг буюк даҳосига қуйилган илк ёдгорликдир.  

photo_2019-07-31_09-36-18.jpg

Кеча, 30 июль куни Минск давлат филармониясида Ўзбекистон маданияти кунларининг расмий тантанали очилиш маросими, ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури ҳамда амалий санъат ва фото кўргазма бўлиб ўтди. Унда Беларусь Республикаси маданият вазири Ю.Бондар, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков, Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Н.Юсуповлар сўзга чиқишиб, ушбу тадбир ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашда, беларусь халқини ўзбек миллий маданиятининг бебаҳо намуналари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. 

photo_2019-07-31_10-35-31.jpg

Бугун, 31 июль куни Бобруйск шаҳрида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади.
Manba: madaniyat.uz
Ko'rishlar: 33
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech