Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2 Iyul 2019
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими ва Термиз шаҳар маданият маркази ҳамкорликда вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 5 июндаги “2019 йилда оромгоҳларда турли маданий–маърифий тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича ташкил этиш ва уни ўтказиш” жадвали ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 30 июнь куни Денов тумани “Чашмаи Тошпўлатбой” ва 1 июль куни Олтинсой туманидаги “Мироб” ҳамда “Вахшивор” болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида таътилни завқли ўтказаётган болажонлар учун маданий кўнгилочар концерт дастурларини намойиш этишди. 

Сурхон оромгох.jpg

Дастур аввалида, турли спорт ўйинлари, югуриш, футбол ва бошқа мусобақалар бўлиб ўтди. Ғолиб жамоалар тақдирлангач, вилоятнинг таниқли санъат усталари ижросидаги хонишлар янграб, болажонлар рақсга тушиб, мароқли ҳордиқ олишди.

Сурхон оромгох2.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 56
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech