Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 May 2018
Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали ўтказилди. Байрам тадбирини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Сурхондарё вилоятининг хокими Эркинжон Турдимовлар очиб беришди.
photo_2018-04-30_09-58-48(1) (1).jpg
photo_2018-04-30_09-58-41(1) (1).jpg
Унданг сўнг, республикада таниқли санъат усталари иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинди.

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Махмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари Ҳосила Рахимова, Сайёра Қозиева, Анвар Собиров, Норали Алланазаров, эстрада хонандалари Равшан Намозов, Наргиза Азимова, Қаҳрамон Мўминов, Рохила Рўзимова ҳамда “Сурхон” гуруҳи каби санъаткорлар иштирок этишди.
photo_2018-04-30_09-49-52.jpg
photo_2018-04-30_09-49-32(1).jpg
photo_2018-04-30_09-59-19(1).jpg
photo_2018-04-30_09-59-22.jpg
Бундан ташқари, фестиваль доирасида Тожикистон Республикасининг “Падида” театр жамоаси ва машҳур хонанда Шабнам Сурайё, афғонистонлик ҳофиз-хонандалар Абдумажид ва Абдурауф Адлхуий иштирокидаги гала концерт санъат ихлосмандларини хушнуд этди.
photo_2018-04-30_10-00-15.jpg
Осмондаги ранг-баранг мушакларнинг учирилиши инсонларга ўзгача кайфият улашди.
Томошабинларнинг бундай байрамни нечоғлик кутганлиги ва хурсандлилигини кўзларида кўриш мумкин эди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 135
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech