Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Avgust 2018

Бухоро шахрида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган Мустақиллик  байрамитантаналари “Кўҳна ва боқий Бухоро” амфитеатрида ўзгача шукуҳ билан бўлиб ўтди.

Байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди, шундан сўнг Бухоро вилояти ҳокими Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Барноев Ўктам Исаевич сўзга чиқди ҳамда Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами биланБухоро халқини чин дилдан муборакбод этиб, ўз самимий тилакларини билдирди.

 

Байрам дастурида “Истиқлол ғунчалари” Бухоро шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда вилоят Баркамол авлод болалар маркази ўқувчилари ижросидаги беғубор болаликни, Ватанга муҳаббатни, келажакка ишончни мадх этувчи қўшиқлар ижро этилди, айниқса, ватанимизнинг мард ва жасур ўғлонлари, харбийларимизнинг чиқишлари концерт дастурига ўзгача руҳ бағишлади.

 

    Мазкур байрам дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон, хонандалар Зилола Мусаева, Манзура Йўлдашева ва кўплаб эл суйган санъаткорлар томонидан кўшиқлар ижро этилди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 52
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech