Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Avgust 2019
2019 йил 29 август куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар иттифоқи катта анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди. 

photo_2019-08-30_10-28-00.jpg

Дастурда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Самандар Ҳамроқулов, хонанда Фарҳод Саидов ва таниқли актриса Наргиза Абдуллаевалар меҳмон сифатида иштирок этишиб, ўз чиқишлари, куй-қўшиқлари билан вилоят аҳлини хурсанд қилишди. 

photo_2019-08-30_10-29-03.jpg

Шунингдек, дастур давомида вилоят эстрада хонандаларидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нишон Атамуродов, “Диёр” гуруҳи, Илҳом Исмоилов, Жасур Муҳаммедов, Жасур Саидов, Далер Абдуллаев, Гулшан Азаматова, Азиз Юлдашев, Эркин Исмоиловлар ўз ижодий намуналари билан йиғилганларни мамнун этишди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 44
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech