Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Iyul 2019
Бугун Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида илк бора ташкил этилаётган санъат ва маданият вакиллари, ихлосмандларини бир ерга жамлаган “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор фестивали бошланди. Куни кеча яъни 2019 йил 11 июль куни фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Шу ўринда биз мазкур маросимдан бир қатор фотоларни сизга ҳавола этиш асносида фестивал ҳақидаги айрим маълумотларни ҳам қўшимча қиламиз. 

IMG_9987.JPG

Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференция, давра суҳбатлари, сайллар, концертлар, кўргазмалар ташкил этилади. Ранг-баранг ҳаваскор бадиий фольклор жамоалар, ашула ва рақс ансамбллари, яккахон ижрочиларнинг дастурлари мусиқа ихлосманлари эътиборига ҳавола этилади.  

photo_2019-07-11_22-54-21.jpg

Санъат байрамида Эрон, Ҳиндистон, Франция, Россия, Жанубий Корея, Япония, Туркия, Мўғулистон ва бошқа давлатлардан фольклор жамоалари қатнашишмоқда. 

aed975ce499602c4f4d8f954fa0c398d.jpg

Юртимиздан эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан “Сувсепар”, “Ёр-ёр”, “Саҳро саболари”, “Кармана”, “Гулдиёр”, “Бешқарсак”, “Бойсун”, “Чавқи”, “Деҳқон болалари”, “Наврўз”, “Чодир жамол”, “Жўралар”, “Кабутар”, “Воҳа” ва бошқа жамоаларнинг чиқишлари кутилмоқда. Улар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос либослари, анъана ва урф-одатлари, қадимий куй-қўшиқларини томошабинлар эътиборига ҳавола этишади. 

photo_2019-07-11_20-34-15.jpg

Фестивалда қўшиқчилик санъати (алла, ўлан, лапар, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик ва бошқа йўналишларда), рақс санъати (турли ҳудудларга хос рақс санъати), қадимий миллий фольклор чолғучилик санъати (миллий мусиқа чолғуларида куй-қўшиқлар ижроси) каби номинация бўйича ижодий танлов ҳам ўтказилади.

photo_2019-07-12_10-06-31.jpg


photo_2019-07-12_10-09-13.jpg


photo_2019-07-11_22-54-50.jpg


photo_2019-07-12_10-05-19.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 41
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech