Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Avgust 2019
Жорий йилнинг 9-10-11 август кунлари Тошкентнинг “Сайилгоҳ” кўчасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Gastro Bazaar 2019” биринчи халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди. 

гастробазар.jpg

Унда миллий ва жаҳон таомлари намойиши, қизиқарли танловлар, маҳорат дарслари, турли кўнгилочар дастурлар, хонанда ва ди-джейларнинг чиқишлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан эълон қилинган ҳудудларнинг туризм логотиплари бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Барчага хуш кайфият, чексиз завқ ва унутилмас таассуротлар улашган “Gastro bazaar 2019” фестивалининг юқори савияда ўтказилиши учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳам муносиб ҳисса қўшилди. 

photo_2019-08-11_00-39-46-792x720.jpg
Foto: uzbekistan.travel.uz

Фестивалнинг маданий қисмида таниқли эстрада хонандалари Нилуфар Усмонова, Умидахон, Рухшона, “Беном” гуруҳи ва бошқа бир қатор юлдузлар иштирок этишиб, иштирокчиларга байрам кайфиятини улашишди. Айтиш мумкинки, “Gastro bazaar 2019” фестивали энг ёрқин тадбирлардан яна бири бўлди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 20
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech