Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Iyul 2019
2019 йил 30 июль куни Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан “Халқаро одам савдосига қарши кураш куни” деб белгиланганлиги муносабати билан одам савдосига қарши курашиш ҳамда унинг аянчли оқибатларини оммага, айниқса, аҳолининг ёшлар қатламига тушунтириш орқали уларнинг ушбу мудҳиш жиноятнинг жабрдийдаларига айланиб қолишининг олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Урганч шаҳар Амир Темур маданият ва истироҳат боғида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. 

Хоразм2.jpg

Тадбир якунида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими томонидан иштирокчиларни тақдирлаш маросимига бағишланган гала-концерт намойиш этилди. Концерт дастурида эстрада хонандалари Арслон Аллаберганов, Дониёр Абдуллаев, Ҳамдам Тўраев, Темур Рўзметов, Дилафруз Аллашева, Сарвар Йўлдошев, Фаррух Комилов, Шерзод Шарипов, Моҳишарифа Матчанова, Гулинур Матназарова, Наврўз Собиров, Темур Раҳимовлар томонидан куй-қўшиқлар ва раққоса қизлар жамоаси томонидан ранг-баранг рақслар гулдастаси намойиш этилди.

Хоразм.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 60
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech