Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Sentyabr 2019
Фарғона вилоятида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан сараланган ёш раққосалар ўз истеъдодларини намоён этишди. Миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантириш, миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш, ноёб мерос сифатида авлоддан авлодга ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш, бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга нисбатан чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш каби мақсадларда ўтказилаётган мазкур танловнинг вилоят босқичида Ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори ўрин эгалари аниқланди.  

Фаргона5.jpg

Унга кўра, 1-ўрин Асал Алиохуновага, 2-ўрин Насибахон Мухторовага ҳамда 3-ўрин Мадинабону Абдуллаевага насиб этди. Танлов ғолибларига Республика босқичида иштирок этиш учун тавсиялар берилди. Шунингдек, танловда рағбатлантирувчи ўрин эгалари ҳам аниқланди. Уларга “Фахрий ёрлиқ”лар ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Фаргона4.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 54
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech