Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Sentyabr 2019
Термиз шаҳридаги 22-сонли Бахшилар мактаби фаоллар залида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Дастлаб, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Илҳом Сапаров кўрик танловнинг барча иштирокчилари ва ғолибларини муборакбод этар экан, уларни Республика босқичида муносиб иштирок этиб, энг юқори кўрсаткичлар ва ютуқлар билан қайтишларига ишонч билдириб, омад тилади. 

010203040506.jpg

Шундан сўнг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган барча фанлар кесимидаги ғолибларга эсдалик совға ва ташаккурномалар топширилди. Тадбир якунида, шаҳар маданият бўлими ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими билан биргаликда концерт дастури тақдим этилди. Дастурда хонандалар Моҳинисо Жумаева, Фаридун Иброҳимов томонидан куйланган қўшиқлар ҳамда рақс гуруҳлари иштирокидаги ранг-баранг чиқишлар барчага манзур бўлиб, ўқитувчи ва мураббийларга хушкайфият улашди.

0102030405.jpg


010203.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 74
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech