Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Sentyabr 2019
Ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, шунингдек, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий тараққиёти йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган, интеллектуал қобилиятли, иқтидорли ва ижодкор фаол ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ўз ақл-заковатини тўла намоён этишига кўмаклашиш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш ва улар ўртасида ўзаро маданий спорт алоқаларини ўрнатиш, ёшларни оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли ёт ғоялардан асраш ҳамда ёшларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакиллантириш мақсадида 2019 йил 18 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида “Биз буюк юрт фарзандлари терроризм, экстремизм ва миссионерликка қаршимиз” шиори остида спартакиада ташкил этилди. 

кашкадарё02.jpg

Ташкил этилган спартакиадада таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, уларнинг фарзандлари, ташкилот муассасаларнинг ишчи ходимлари ва фахрийлар иштирок этдилар. Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонининг ёзги саҳнасида тадбир ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

кашкадарё03.jpg

Тадбир якунида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилояти бўлими эстрада хонандалари Аббос Алиев, Нодир Маматқулов, Шоҳжаҳон Шаропов, Фурқат Сайфуллаев, Севара Ҳамроевалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

кашкадарё05.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 58
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech