Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Sentyabr 2019
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хоразм дутор мақомлари ва ижрочилик масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. 

photo_2019-09-05_12-46-30.jpg

Семинарда Ўзбек миллий мақом санъати маркази Бош директори С.Бегматов, марказнинг илмий ривожлантириш бўлими катта илмий ходимаси Н.Ҳамдамова, Ўзбекистон халқ ҳофизи М.Тожибоев, Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Ғофур ва Ғулом Эшчановлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.

photo_2019-09-05_12-46-27.jpg


photo_2019-09-04_15-28-04.jpg

Семинар давомида Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев томонидан Хоразм намунавий мақом ансамбли хонанда ва созандаларига маҳорат дарси ҳам ўтилди.

photo_2019-09-04_15-28-53.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 43
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech