Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Avgust 2018

Урганч шаҳридаги «Авесто» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган байрам тантаналари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  

   Юртдошларимиз энг улуғ, энг азиз байрамни катта кўтаринкилик билан кутиб олмоқдалар. Вилоятдаги корхона, ташкилотларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида, маҳаллаларда «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган маданий, ташкилий – амалий, маънавий – маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

  

 

   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф. Эрманов юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам билан муборакбод этди. 

 Байрам тадбири Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграгач театрлашган мусиқали дастурлари бошланиб, карнай – сурнай садолари янгради. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими хонандалари томонидан Она Ватан, истиқлол, тинчлик, юксалишлар, ҳамжиҳатлик, замондошларимизнинг фидойиликлари қўшиқларда тараннум этилди.

    Жажжи болажонлар ижросидаги беғубор болаликни, Ватанга муҳаббатни, келажакка ишончни мадх этувчи қўшиқлар томошабинларни янада тўлқинлантирди.

 

 

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 57
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech