Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Oktyabr 2019
      2019 йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Маънавият ва тарғибот маркази, вилоят Маданият бошқармаси, Урганч шаҳар маданият бўлими, вилоят мусиқали драма театри ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими томонидан “Тил борки — миллат барҳаёт” номли адабий-бадиий, мусиқий кеча ўтказилди. Тадбирнинг тантанали қисмида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Салаев Санъат Комилович иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади. Тадбирнинг тантанали қисми якунидан сўнг махсус тайёрланган сценарий асосида концерт дастури намойиш этилди. 

Хоразм.jpg

     Концерт дастурида Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ҳамид Тошпўлатов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлетов, Ўзбекистон халқ артистлари Гулора Раҳимова, Ғофур ва Ғулом Эшчановлар, хонандалар Қувондиқ Маткаримов, Дилшод Ҳайитбоев, Рашид Аллаберганов, Шаҳло Салаева, Анвар Бекчанов, Акбар Сапаев, Бекзод Раҳманов, Дилафруз Бекметова ҳамда Хоразм “Мақом” жамоаси, Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби созандалари, вилоят мусиқали драма театри раққоса қизлари томонидан байрамона куй-қўшиқлар ва рақслар гулдастаси намойиш этилди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 66
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech